"Бизнинг ижод кунимиз" шиори остида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси, "Баркамол авлод" болалар мактаби, Навбаҳор тумани Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Бизнинг ижод кунимиз" шиори остида Навбаҳор тумани 9-умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад "Баркамол авлод" болалар мактабларидаги тўгараклар фаолиятини кенг оммага тарғиб қилиш, ўқувчи-ёшларни тўгаракларга қизиқишларини ошириш, уларни тўгаракка жалб этиш орқали истеъдод ва иқтидорларини намоён этишга кўмаклашишдан иборат.

Ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилишида "Баркамол авлод" болалар мактабларининг ўрни катта. Зеро, эртамиз эгалари қандай салоҳият эгаси бўлиши, бугун бизнинг тўғри ҳаракатларимизга боғлиқ.